ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистондаги барча давлат олий ва профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда янги — 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрдан (душанба куни) бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги ҳам тасдиқланди.
4 сентябрдан қуйидаги 31 та олий таълим маскани талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аҳолиси Мустақиллик байрамида кетма-кет 3 кун (1, 2 ва 3 сентябрь) дам олади.