ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева кеча, 21 август куни, Фаластин ташқи ишлар ва муҳожирлар вазири Риёд Малкини қабул қилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон билан Фаластин ўртасидаги кўп томонлама, хусусан, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалар ҳамда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Танзила Нарбаева приняла находящегося в Узбекистане с визитом министра иностранных дел и экспатриантов Палестины Рияда Малки
Суҳбат давомида савдо-иқтисодий муносабатлар икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан эканлиги, шу нуқтаи назардан қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, фармацевтика ва тўқимачилик соҳаларида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Сенат раиси турли даражаларда ўзаро ташрифларни ташкил этиш ва тажриба алмашиш орқали Фаластин ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар салоҳиятини кучайтириш таклифини билдирди. Жумладан, икки давлат парламентлари ўртасида конструктив мулоқотни ўрнатиш ва парламентлараро яқин алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратилди.
Учрашув якунида халқаро парламент тузилмалари ва бошқа қатор халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ташаббусларни қўллаб-қувватлаш анъанасини давом эттириш ва ҳамкорликни янада изчил ривожлантириш юзасидан келишиб олинди.