https://sputniknews.uz/20230822/tanzila-narbaeva-falastin-tashqi-ishlar-va-muhojirlar-vaziri-bilan-uchrashdi-38078946.html
Танзила Нарбаева Фаластин ташқи ишлар вазири билан учрашди — тафсилотлар
Танзила Нарбаева Фаластин ташқи ишлар вазири билан учрашди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон билан Фаластин ўртасидаги кўп томонлама, хусусан, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалар ҳамда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
2023-08-22T10:08+0500
2023-08-22T10:08+0500
2023-08-22T13:40+0500
сиёсат
ўзбекистон
танзила норбоева
фаластин
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/16/38078539_0:85:1620:996_1920x0_80_0_0_301a7f999416a760c723d112393d3460.jpg
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева кеча, 21 август куни, Фаластин ташқи ишлар ва муҳожирлар вазири Риёд Малкини қабул қилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.Ўзбекистон билан Фаластин ўртасидаги кўп томонлама, хусусан, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалар ҳамда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.Сенат раиси турли даражаларда ўзаро ташрифларни ташкил этиш ва тажриба алмашиш орқали Фаластин ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар салоҳиятини кучайтириш таклифини билдирди. Жумладан, икки давлат парламентлари ўртасида конструктив мулоқотни ўрнатиш ва парламентлараро яқин алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратилди.Учрашув якунида халқаро парламент тузилмалари ва бошқа қатор халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ташаббусларни қўллаб-қувватлаш анъанасини давом эттириш ва ҳамкорликни янада изчил ривожлантириш юзасидан келишиб олинди.
ўзбекистон
фаластин
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/16/38078539_388:111:1244:753_1920x0_80_0_0_d8c89562a85b476c244afc79caa2ff61.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
танзила нарбаева фаластин ташқи ишлар ва муҳожирлар вазири
танзила нарбаева фаластин ташқи ишлар ва муҳожирлар вазири
Танзила Нарбаева Фаластин ташқи ишлар вазири билан учрашди — тафсилотлар
10:08 22.08.2023 (янгиланди: 13:40 22.08.2023) Ўзбекистон билан Фаластин ўртасидаги кўп томонлама, хусусан, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалар ҳамда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева кеча, 21 август куни, Фаластин ташқи ишлар ва муҳожирлар вазири Риёд Малкини қабул қилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати
хабар берди. Ўзбекистон билан Фаластин ўртасидаги кўп томонлама, хусусан, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалар ҳамда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат давомида савдо-иқтисодий муносабатлар икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан эканлиги, шу нуқтаи назардан қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, фармацевтика ва тўқимачилик соҳаларида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Сенат раиси турли даражаларда ўзаро ташрифларни ташкил этиш ва тажриба алмашиш орқали Фаластин ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар салоҳиятини кучайтириш таклифини билдирди. Жумладан, икки давлат парламентлари ўртасида конструктив мулоқотни ўрнатиш ва парламентлараро яқин алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратилди.
Учрашув якунида халқаро парламент тузилмалари ва бошқа қатор халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ташаббусларни қўллаб-қувватлаш анъанасини давом эттириш ва ҳамкорликни янада изчил ривожлантириш юзасидан келишиб олинди.