Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 22 августнинг асосий хабарлари

Кун давомида Россия қуролли кучлари Украина жанговар бўлинмаларининг 14та ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари (қурбонлар ва ярадорлар) 700 дан ортиқ ҳарбий хизматчиларни ташкил қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги 22 август ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ЛХР Ройгородок ва Новоселовка ҳамда Харков вилоятининг Синковка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 41, 66, 67-механизациялашган ва 25-ҳаво-десант бригадаларининг бешта ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 65 нафар ҳарбий хизматчи, тўртта БМП, иккита автомашина, Д-20 гаубицаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-50 артиллерияга қарши радарини ташкил этди.
Харков вилояти Табаевка қишлоғи яқинида 103-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Запорожье йўналишида Россия қўшинлари Успеновка ва Работино аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 65-механизациялашган ва 82-ҳаво ҳужуми бригадалари бўлинмаларининг 4та ҳужумини қайтарди. Кун давомида 125 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, учта БМП, иккита зирҳли жанговар машина ва тўққизта техника йўқ қилинди.
Ушбу йўналишда кун давомида олиб борилган самарали батареяга қарши кураш натижасида душманнинг 11 та тўплари, тўртта миномёти, жумладан иккита АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизимиучта М119 гаубицаси, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб", Францияснинг Caesar ўзиюрар тўпи ва Буюк Британияда ишлаб чиқарилган FH-70 қуроли йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи бўлинмалари ДХРнинг Новомихайловка ва Авдеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг учта ҳужумни қайтарди. Душман йўқотишлари 235 нафар ҳарбий хизматчи, бешта БМП, иккита машина, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси, "Мста-Б" гаубицаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-36 артиллерияга қарши радарни ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Червоная Диброва қишлоғи ҳудудида УҚК 63-механиклаштирилган бригадасининг ҳужум гуруҳининг иккита ҳужумини қайтарди. Душманнинг йўқотишлари 50 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар машина ва иккита Д-30 гаубицасини ташкил этди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Макаровка, Старомаёрское ва Урожайное аҳоли пунктлари ҳудудларида жамланган УҚКнинг 4та резерв бригадалари позицияларига зарба берди.
Душманнинг йўқотишлари 240 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими ва Буюк Британияда ишлаб чиқарилган FH-70 тўпини ташкил этди.
Херсон йўналишида мураккаб ўт ўчириш натижасида 15 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита автомашина, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси 139 та туманда душманнинг ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди. Запорожье вилоятининг Орехов шаҳри яқинида УҚКнинг 46-аэромобил бригадаси бўлинмаси қўмондонлик ва кузатув постига зарба берилди. Днепропетровск вилояти Василковка қишлоғи яқинида Украина Қуролли кучлари 1-танк бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Ҳаво мудофаа тизимлари кун давомида тўртта АҚШда ишлаб чиқилган тўртта HIMARS реактив тизими ракеталарини тутиб олди.
ЛХРнинг Николаевка, Золотаревка, Новозвановка, Кременная, ДХРнинг Берестовое, Кодема, Александровка, Херсон вилоятининг Новая Каховка, Мирное, Запорожье вилоятининг Трудовое ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 39 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 462 та самолёт, 246 та вертолёт, 5952 та учувчисиз аппарати, 431 та зенит-ракета тизими, 11445 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1144 та реактив ўт очиш тизимлари жанговар техникаси, 5996 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 12372 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.