Тото Кутуньо вафот этди

Собиқ СССР ҳудудида машҳур ва талабгир бўлган италиялик хонанда Тото Кутуньо 80 ёшида вафот этди.
Sputnik
Италиялик хонанда Тото Кутуньо вафот этди. Бу ҳақида ANSA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Хонанда 80 ёшда эди, у узоқ давом этган касаллиги кучайгани учун бугун Миландаги касалхонага ётқизилган ва ўша ерда вафот этган.

Тото Кутуньонинг ижодий биографияси

Сальваторе Кутуньо 1943 йилнинг 7 июль куни Тосканиядаги Фоздиново шаҳарчасида туғилган, кейинроқ унинг оиласи Специя шаҳрига кўчиб ўтади. Тото - Сальваторе исмининг қисқачаси, ёшлигидан мусиқага ишқибоз бўлади, труба, барабан, аккордеон каби асбоблар чалишни ўрганади.
13 ёшида Тото маҳаллий мусиқа танловида учинчи ўринни эгаллайди.
19 ёшида у "Albatros" ва бошқа мусиқа гуруҳлари таркибида барабан чалишни бошлайди. кейинчалик "Toto e Tati" номли ўз гуруҳини ташкил қилади. Шу вақтда у мустақил қўшиқлар ярата бошлайди.
Кейинчалик у француз Жо Дассен учун бир неча машҳур қўшиқлар ёзади - "Et si tu n’existais pas", "Salut" ва "L’Été indien".
1976 йилдан бошлаб у Мирей Матье билан ҳамкорлик қилади. Хусусан у Паллавичини ва Деланоэ билан ҳамкорликда машҳур "Ciao bambino, sorry" қўшиғини яратади.
1980 йилда Тото Кутуньо Сан-Ремодаги мусиқа танловида Solo noi қўшиғи билан ғолиб бўлади.
1983 году Тото Кутуньо ушбу фестивалда яна бир машҳур қўшиқ "L’italiano" билан иштирок этади. Кейинчалик ушбу қўшиқ унинг энг машҳур хитига айланади.
1984 йилда у Сан-Ремода "Serenata" қўшиғи билан иккинчи ўринни эгаллайди.
Шу пайтдан бошлаб Тото Кутуньони СССР экранларида ҳам намойиш қилиш бошланади ва 1985 йилда Кутуньо илк бор гастрол билан Москва ва Ленинградга келади.
1990 йилда Тото Кутуньо Хорватиянинг Загреб шаҳрида "Евровидение 1990" танловида иштирок этади. У ерда хонанда "Insieme: 1992" қўшиғини ижро этади. Бу Европа бирлиги ҳақидаги қўшиқ.
1995 йилда Кутуньо Сан-Ремода "Voglio andare a vivere in campagna" қўшиғи билан иштирок этади.
1998-2000 йилларда хонанда Италия телевидениесида "I fatti vostri" дастурини олиб боради ва дунё мамлакатлари бўйлаб гастролларини давом эттиради.