ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Россия Федерацияси олиб браётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги 21 август ҳисоботи:
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи бўлинмалари фронт чизиғи бўйлаб ўз позициясини фаол равишда яхшилади. Кун давомида Харков вилоятининг Цинковка ва ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 25-ҳаво-десант, 95-ҳаво-десант ва 14-механизациялашган бригадаларининг 4та ҳужуми қайтарилди. Бундан ташқари, ЛХРнинг Стелмаховка аҳоли пункти ҳудудида 103-сонли ҳудудий мудофаа бригадаси бўлинмасининг дала ўқ-дорилар омбори вайрон қилинди.
Душманнинг йўқотишлари 160 нафар ҳарбий хизматчи, бешта зирҳли жанговар машина, иккита машина, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 ва М109 "Paladin" артиллерия тизимлари, АN/TPQ-50 артиллерияга қарши радар станцияси, Польшада ишлаб чиқарилган "Krab" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва "Акация" замбараги йўқ қилинди.
Запорожье йўналишида Работино аҳоли пункти ҳудудида Россия кучлари гуруҳи УҚКнинг стратегик захирасида бўлган 82-ҳаво ҳужуми бригадаси бўлинмаларининг 5та ҳужумини қайтарди. Омелник аҳоли пункти яқинида УҚКнинг 65-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Душманнинг бу йўналишдаги йўқотишлари 80 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, учта БМП, Буюк Британияда ишлаб чиқарилган FH-70, Д-20 ва Д-30 гаубицалари, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М119 артиллерия тизими ва АN/ТPQ - 50 батареяга қарши кураш радар станциясини ташкил қилди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи Красногоровка ва Невелское аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 3та ҳужумини муваффақиятли қайтарди. Кун давомида душман йўқотишлари 225 нафар ҳарбий хизматчи, иккита БМП, учта зирҳли жанговар машинаси, тўртта техника, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси, Мста-Б ва Д-30 гаубицалари, шунингдек АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-36 батареяга қарши радар станциясини ташкил қилди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Старомаёрское ва Урожайное аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК қўшинларига зарба берди. Душманнинг ушбу йўналишдаги йўқотишлари 110 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, иккита автомашина, Буюк Британияда ишлаб чиқарилган АС-90 "Braveheart" ва "Нона-С", шунингдек АЫШда ишлаб чиқилган М777 артиллерия қурилмаларини ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" кучлар гуруҳи ЛХРнинг Червоная Диброва аҳоли пункти ҳудудида душманнинг иккита ҳужумини қайтарди.ДХРнинг Ямполовка, Серебрянка ва Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 42, 63 ва 67-механизациялашган бригадалари ва 95-ҳаво ҳужуми бригадаларига зарба берилди. Кун давомида 75 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, учта пикап ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Херсон йўналиши бўйича кун давомида душманнинг йўқотишлари 45 нафар ҳарбий хизматчи, саккизта техника ва иккита 120 миллиметрли миномётни ташкил этди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси 167 та туманда душманнинг ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
Ҳаво мудофаа кучлари томонидан ДХРнинг Старораиское қишлоғи ҳудудида Украинанинг Су-25 самолёти уриб туширилди. "Ураган" ва АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS реактив тизимларининг учта ракетаси тутиб олинди.
ЛХРнинг Кременная, Кривошеевка, ДХРнинг Красная Поляна, Берестовое, Степное, Горловка ва Херсон вилоятининг Владимировка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 36 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 462 та самолёт, 246 та вертолёт, 5913 та учувчисиз учиш аппарати, 431 та зенит-ракета тизими, 11426 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1144 та кўп ракетали тизимлар жанговар техникаси, 5969 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 12357 та махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.