ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,01 сўмга кўтарилди ва 12 100,02 сўмни ташкил қилди. Евро эса 6,81 сўмга қимматлашиб, 13 190,23 сўмга тенг бўлди.
Рубль 1,18 сўмга пастлади ва 128,32 сўмни ташкил қилди.