Доллар яна кўтарилди — 22 августда амалда бўладиган валюталар курси

© Sputnik/Abdubakir YunusovСўм ва доллар
Сўм ва доллар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2023
Oбуна бўлиш
Доллар ва евро сўмга нисбатан қимматлашди.
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,01 сўмга кўтарилди ва 12 100,02 сўмни ташкил қилди. Евро эса 6,81 сўмга қимматлашиб, 13 190,23 сўмга тенг бўлди.
Рубль 1,18 сўмга пастлади ва 128,32 сўмни ташкил қилди.
Янгиликлар лентаси
0