ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Саидов Telegram каналида маълум қилди.
Встреча министров иностранных дел Венгрии и Узбекистана Петера Сийярто и Бахтиёра Саидова
© Пресс-служба МИД Узбекистана
“Биз ўзаро савдо ва инвестицияларни кўпайтиришга қаратилган кенг кўламли икки томонлама кун тартибимиздаги бир қатор долзарб масалаларни муҳокама қилдик”, - деб ёзади Саидов.
Таъкидланишича, Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйишни кўзда тутувчи икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида битим имзоланди.
Встреча министров иностранных дел Венгрии и Узбекистана Петера Сийярто и Бахтиёра Саидова
© Пресс-служба МИД Узбекистана
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Будапештда Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказганди.