ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Украина қуролли кучлари Россиянинг яхши тайёрланган мудофаа чизиғини ёриб ўтолмагани учун қарши ҳужум тўхтаб қолди. Бу ҳақда Asia Times нашри шаҳрловчиси Даниэл Уильямс маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Украина Қуролли Кучлари муваффақияти йўқлигининг асосий сабаби рус қўшинлари томонидан шарқ ва жанубдаги фронт қўйган кучли ва кенг мина майдонлари эди”, деди у.
Журналистнинг сўзларига кўра, украиналиклар октабрь ойи охирида қиш бошланишидан олдин муҳим ғалабаларни қўлга киритишни хоҳлашди, бироқ Россия қўмондонлигининг тактикаси туфайли бу энди имконсиздек кўринади.
Олдинги сафдаги аскарлар ҳужумни дарахтдан дарахтга ўтиш сифатида тасвирлайди, дея қўшимча қилди у.
Шу билан бирга, у Украина қўшинларининг тактик камчиликлари мураккаб ҳужумларни амалга ошириш имкониятини чеклашини ҳам қўшимча қилди. Натижада Украина энди қарши ҳужумда муваффақиятга эриша олмайди, дея хулоса қилди у.