Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 18 августнинг асосий хабарлари

Ўтган сутка давомида Украина Қуролли кучлари фронт чизиғи бўйлаб 15 маротабагача ҳужумга ўтишга уринди ва 800га яқин аскарини йўқотди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги 18 август ҳисоботи:

Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Авдеевка, Берестовое ва Марйинка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли Кучларининг учта ҳужумини муваффақиятли қайтарди. Кун давомида душман йўқотишлари 220 нафар украиналик ҳарбий хизматчи бир танк, учта зирҳли жанговар машина, бешта автомобиль, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, Д-20 гаубицаси ва иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси бўлди.
Бундан ташқари, Дйлеэвка, Дзержинск ва Новопокровское ДПР аҳоли пунктлари ҳудудларида АПУ бўлинмасининг учта ўқ-дорилари йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк йўналишида "Шарқ" кучлар гуруҳи бўлинмалари, ДХРнинг Николское аҳоли пункти ҳудудидаги душман ҳужумини қайтарди ва Урожайное ва Старомаёрское а=оли пунктларида жойлашган душман кучларига зарба берди.
Жанглар натижасида 210 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, бир танк, иккита пиёда аскар, иккита зирҳли жанговар машинаси, учта автомашина, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими ва МТ-12 Рапира танкга қарши қуроли йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Новоселовское, Цинковка, Олшана аҳоли пунктлари ҳамда Харков вилоятининг Манковка дараси ҳудудида душманнинг еттита ҳужумини қайтарди. ️Харков вилоятининг Каменка қишлоғи яқинида УҚКнинг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди. Душман йўқотишлари 75 нафар ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар машина, иккита пикап, шунингдек, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламасини ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Григоровка ва ЛХРнинг Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг иккита ҳужумини қайтарди. Бир суткада 80 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар машина ва иккита пикап йўқ қилинди.
Запороже йўналишида Запороже вилоятининг Работино аҳоли пункти ҳудудида душманнинг иккита ҳужумини қайтарди, разведка-қўпорувчилик гуруҳи фаолияти тўхтатилди.
УҚК йўқотишлари 195 нафар ҳарбий хизматчи, иккита пиёда жанговар машинаси, учта автомашина, Полшада ишлаб чиқарилган Краб ўзиюрар артиллерия мосламаси, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими ва Буюк Британияда ишлаб чиқарилган L119. гаубицаси ташкил қилди.
Херсон йўналишида артиллерия зарбаси ёрдамида 30 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, учта автомашина, шунингдек, АN/ТPQ - 37 артиллерияга қарши радари йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси ўтган кун давомида УҚКнинг 143 та туманда жойлашган ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари ДХРнинг Веролюбовка қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 ҳужумчи самолётини уриб туширди.
Ҳаво мудофаа кучлари томонидан Запороже вилоятининг Малая Токмачка посёлкаси ҳудудида Украинанинг Су-25 самолёти уриб туширилди.
Бундан ташқари, ЛХРнинг Юқори Дуванка, Кременная, Приволе, Лисичанск, ДХРнинг Берестовое, Красная Гора, Володино, Орлинское, Запороже вилоятининг Любимовка, Работино ва Токмак аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 26та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 461 та самолёт, 246 та вертолёт, 5831 та учувчисиз учиш аппарати, 431 та зенит-ракета мажмуаси, 11366 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1144 та ёппасига ўт очиш тизимларига техникаси, 5928 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 12307 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.