ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Россия Ҳукумати БРИКС мамлакатларида маҳаллий видеоўйинларни илгари суриш бўйича таклифлар тайёрлаши керак. Бу ҳақда Владимир Путиннинг "Россияда ижодий иқтисодиётни ривожлантириш" кўргазмасига ташрифи якунлари бўйича кўрсатмасида айтиб ўтилган, деб хабар қилди РИА Новости.
"Россия экспорт маркази" акциядорлик жамияти, "Янги лойиҳаларни илгари суриш бўйича стратегик ташаббуслар агентлиги" билан биргаликда Ташқи бозорларда, жумладан БРИКС мамлкатларида Россияда ишлаб чиқилган видеоўйинлар ва улардан фойдаланиш учун дастурий таъминотини тарғиб қилиш бўйича таклифлар киритиш керак" , - дейилади Кремль веб-сайтида эълон қилинган кўрсатмалар рўйхатида.
Таклифлар қисқа фурсат ичида, 30 сентябрга қадар ишлаб чиқилиши керак.
Бундан ташқари, президент қонун ҳужжатларига болалар ва ўсмирлар учун анимацион фильмлар ишлаб чиқариш ва прокатини тўлиқ давлат томонидан молиялаштирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисида фармойиш берди.
Шу билан бирга хориждан буюртма асосида рақамли контент яратиш билан шуғулланувчи Россия ташкилотлари учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль ставка белгилаш таклиф қилинмоқда.