https://sputniknews.uz/20230817/rossiya-xorijda-oz-videooyinlarini-targib-qiladi-37954427.html
Россия хорижда ўз видеоўйинларини тарғиб қилади
Россия хорижда ўз видеоўйинларини тарғиб қилади
Sputnik Ўзбекистон
Путин хорижий давлатларда Россияда ишлаб чиқилган видеоўйинларни тарғиб қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни топширди.
2023-08-17T17:57+0500
2023-08-17T17:57+0500
2023-08-17T18:20+0500
россия
владимир путин
видеоўйин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1357/14/13571463_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_e0f8f6ba3c51ccda1c5b53fe73d2b709.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Россия Ҳукумати БРИКС мамлакатларида маҳаллий видеоўйинларни илгари суриш бўйича таклифлар тайёрлаши керак. Бу ҳақда Владимир Путиннинг "Россияда ижодий иқтисодиётни ривожлантириш" кўргазмасига ташрифи якунлари бўйича кўрсатмасида айтиб ўтилган, деб хабар қилди РИА Новости.Таклифлар қисқа фурсат ичида, 30 сентябрга қадар ишлаб чиқилиши керак.Бундан ташқари, президент қонун ҳужжатларига болалар ва ўсмирлар учун анимацион фильмлар ишлаб чиқариш ва прокатини тўлиқ давлат томонидан молиялаштирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисида фармойиш берди.Шу билан бирга хориждан буюртма асосида рақамли контент яратиш билан шуғулланувчи Россия ташкилотлари учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль ставка белгилаш таклиф қилинмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1357/14/13571463_181:136:2644:1983_1920x0_80_0_0_fdd118b84c38bef276a0476e83ac76b2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
путин россия видеоўйин таклиф
путин россия видеоўйин таклиф
Россия хорижда ўз видеоўйинларини тарғиб қилади
17:57 17.08.2023 (янгиланди: 18:20 17.08.2023) Путин хорижий давлатларда Россияда ишлаб чиқилган видеоўйинларни тарғиб қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни топширди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Россия Ҳукумати БРИКС мамлакатларида маҳаллий видеоўйинларни илгари суриш бўйича таклифлар тайёрлаши керак. Бу ҳақда Владимир Путиннинг "Россияда ижодий иқтисодиётни ривожлантириш" кўргазмасига ташрифи якунлари бўйича кўрсатмасида айтиб ўтилган, деб
хабар қилди РИА Новости.
"Россия экспорт маркази" акциядорлик жамияти, "Янги лойиҳаларни илгари суриш бўйича стратегик ташаббуслар агентлиги" билан биргаликда Ташқи бозорларда, жумладан БРИКС мамлкатларида Россияда ишлаб чиқилган видеоўйинлар ва улардан фойдаланиш учун дастурий таъминотини тарғиб қилиш бўйича таклифлар киритиш керак" , - дейилади Кремль веб-сайтида эълон қилинган кўрсатмалар рўйхатида.
Таклифлар қисқа фурсат ичида, 30 сентябрга қадар ишлаб чиқилиши керак.
Бундан ташқари, президент қонун ҳужжатларига болалар ва ўсмирлар учун анимацион фильмлар ишлаб чиқариш ва прокатини тўлиқ давлат томонидан молиялаштирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисида фармойиш берди.
Шу билан бирга хориждан буюртма асосида рақамли контент яратиш билан шуғулланувчи Россия ташкилотлари учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль ставка белгилаш таклиф қилинмоқда.