"Panorama Airways" яна бир ҳаво кемасини қабул қилди

Авиакомпания 2023 йилнинг сўнгига қадар яна 4 та ҳаво кемаси харидини режалаштирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. "Panorama Airways" авиакомпанияси А330-300 ҳаво кемасини қабул қилди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.

“Авиакомпания 2023 йилнинг сўнгига қадар яна 4 та ҳаво кемаси харидини режалаштирган”, - дейилади хабарда.

Авиакомпания БАА, Ҳиндистон, Россия, Саудия Арабистонига парвозларни амалга оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 август куни “Panorama Airways" авиакомпаниясининг ҳаво кемаси Наманган халқаро аэропортига келиб қўнди. A 320 русумли ҳаво кемаси илк бор Наманган-Мадина-Наманган йўналишида илк парвозни амалга оширади.
Шунингдек, "Panorama Airways" авиакомпанияси Самарқанддан Мадинага тўғридан-тўғри мунтазам рейсни амалга оширишни бошлади.