Самарқанддан Мадинага тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

© Air MarakandaСамарқанддан Мадинага тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Самарқанддан Мадинага тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
Oбуна бўлиш
Бугундан бошлаб "Panorama Airways" авиакомпанияси Самарқанддан Мадинага тўғридан-тўғри мунтазам рейсни амалга оширишни бошлади.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Самарқанддан Мадинага тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига "Air Marakanda" матбуот хизмати хабар берди.
Бугундан бошлаб "Panorama Airways" авиакомпанияси Самарқанддан Мадинага тўғридан-тўғри мунтазам рейсни амалга оширишни бошлади.
Айтилишича, бу "Air Marakanda" миллий авиаташувчиси "Panorama Airways" билан ҳамкорлик натижаси бўлди.
© Air MarakandaСамарқанд халқаро аэропорти терминалида Мадинага парвознинг очилиш маросими бўлиб ўтди
Авиалайнера компании Panorama airways Airbus 320 на 180 кресел  с экономической компоновкой салонов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
Самарқанд халқаро аэропорти терминалида Мадинага парвознинг очилиш маросими бўлиб ўтди
Самарқанд халқаро аэропорти терминалида Мадинага парвознинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда “Air Marakanda” бош директорининг алоқалар бўйича ўринбосари Мария Шаравина ва “Panorama Airways” Кузатув кенгаши раиси Абдураҳмон Фатаев иштирок этди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан кутиб олинди.
Самарқанддан Мадинага парвозлар ҳафтада бир марта сешанба кунлари амалга оширилади.
© Air MarakandaPanorama Airways авиакомпанияси Самарқанддан Мадинага тўғридан-тўғри мунтазам рейсни амалга оширишни бошлади
Авиалайнера компании Panorama airways Airbus 320 на 180 кресел  с экономической компоновкой салонов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2023
Panorama Airways авиакомпанияси Самарқанддан Мадинага тўғридан-тўғри мунтазам рейсни амалга оширишни бошлади
Эслатиб ўтамиз, "Panorama Airways" 17 февралдан Сочидан Тошкентга парвозларни амалга ошира бошлаган.
Янгиликлар лентаси
0