Ўзбекистонлик кутубхоначилар Москвага борди — фото

Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Сербиядан келган ёш мутахассислар ўзаро тажриба алмашишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Москва шаҳрида “Ҳамдўстлик кутубхоналарининг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги” халқаро лойиҳаси ўз ишини бошлади. Бу хақда “Россотрудничество” хабар берди.
“Янги авлод” дастури доирасида Москвага Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Сербиядан ёш мутахассислар етиб борди.
Россия давлат кутубхонасида уларга 1000 дан ортиқ муассасаларни ўз ичига олган Россия кутубхоналарининг экотизимига бағишланган миллий лойиҳалар тақдим этилди. Шунингдек, миллий электрон кутубхона ҳақида сўз юритилди.
Хорижлик мутахассисларни китоблар, қўлёзмалар, ҳужжатлар, эслатмалар ва рақамли маълумотлар базасига уланиш тартиби қизиқтирди.
“Ёш мутахассислар ўзларининг илғор тажрибалари билан ўртоқлашиб, ўз мамлакатларидаги муассасалар фаолияти ҳақида маълумот беришди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, иштирокчилар Россия давлат болалар кутубхонаси ва Россия давлат ёшлар кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Миллий Кутубхонасига рус классикаси тўпламлари топширилгани хақида маълумот берилганди.