Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари қатор ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари яқин ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қозоғистонлик ҳамкасби Мурат Нуртлеу учрашди.
Саидов учрашув самарали ва кун тартиби кенг қамровли бўлганини маълум қилди.
“Олий даражада эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш, жумладан, ўзаро савдо ҳажмини 10 млрд долларга етказишга алоҳида эътибор қаратдик”, - дея ёзди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўзининг Telegram-каналида.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари барча соҳалардаги яқин ҳамкорликни истисносиз янада чуқурлаштириш учун зарур саъй-ҳаракатларини сафарбар қилишга тайёр.
Бахтиёр Саидов қозоғистонлик ҳамкасби Мурат Нуртлеу учрашди
Вазирлар мамлакатлар ўртасидаги транспорт алоқаларидаги фойдаланилмаётган улкан салоҳият, Марказий Осиёнинг халқаро транзит имконияти ва озиқ-овқат хавфсизлигини муҳокама қилган.
Қолаверса, академик ва билим алмашинуви, барқарор ривожланишни таъминлаш, минтақавий фаровонлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилган.
Учрашув якунида алоқаларни сезиларли натижалар билан бойитишга қаратилган Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.
Ҳужжат Ўзбекистон ва Қозоғистон кенг қамровли кун тартибининг барча йўналишларини қамраб олади.
Аввалроқ Қозоғистон бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Тошкентга келгани хабар қилинган эди.