https://sputniknews.uz/20230817/ozbekiston-qozogiston-tiv-rahbari-37959328.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари қатор ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари қатор ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қозоғистонлик ҳамкасби Мурат Нуртлеу учрашди.Саидов учрашув самарали ва кун тартиби кенг қамровли бўлганини маълум қилди.
2023-08-17T18:44+0500
2023-08-17T18:44+0500
2023-08-17T18:55+0500
сиёсат
ўзбекистон
қозоғистон
бахтиёр саидов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/11/37958365_0:83:1280:803_1920x0_80_0_0_81bc6819504264f58cd28f887ae9bd2e.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қозоғистонлик ҳамкасби Мурат Нуртлеу учрашди.Саидов учрашув самарали ва кун тартиби кенг қамровли бўлганини маълум қилди.Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари барча соҳалардаги яқин ҳамкорликни истисносиз янада чуқурлаштириш учун зарур саъй-ҳаракатларини сафарбар қилишга тайёр.Вазирлар мамлакатлар ўртасидаги транспорт алоқаларидаги фойдаланилмаётган улкан салоҳият, Марказий Осиёнинг халқаро транзит имконияти ва озиқ-овқат хавфсизлигини муҳокама қилган.Қолаверса, академик ва билим алмашинуви, барқарор ривожланишни таъминлаш, минтақавий фаровонлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилган.Учрашув якунида алоқаларни сезиларли натижалар билан бойитишга қаратилган Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.Ҳужжат Ўзбекистон ва Қозоғистон кенг қамровли кун тартибининг барча йўналишларини қамраб олади.Аввалроқ Қозоғистон бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Тошкентга келгани хабар қилинган эди.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/11/37958365_146:0:1089:707_1920x0_80_0_0_02401c49d18e20a8d336642b7da75c7e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бахтиёр саидов мурат нуртлеу учрашув
бахтиёр саидов мурат нуртлеу учрашув
Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари қатор ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
18:44 17.08.2023 (янгиланди: 18:55 17.08.2023) Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари яқин ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қозоғистонлик ҳамкасби Мурат Нуртлеу учрашди.
Саидов учрашув самарали ва кун тартиби кенг қамровли бўлганини маълум қилди.
“Олий даражада эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш, жумладан, ўзаро савдо ҳажмини 10 млрд долларга етказишга алоҳида эътибор қаратдик”, - дея
ёзди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўзининг Telegram-каналида.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари барча соҳалардаги яқин ҳамкорликни истисносиз янада чуқурлаштириш учун зарур саъй-ҳаракатларини сафарбар қилишга тайёр.
Вазирлар мамлакатлар ўртасидаги транспорт алоқаларидаги фойдаланилмаётган улкан салоҳият, Марказий Осиёнинг халқаро транзит имконияти ва озиқ-овқат хавфсизлигини муҳокама қилган.
Қолаверса, академик ва билим алмашинуви, барқарор ривожланишни таъминлаш, минтақавий фаровонлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилган.
Учрашув якунида алоқаларни сезиларли натижалар билан бойитишга қаратилган Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури
имзоланди.Ҳужжат Ўзбекистон ва Қозоғистон кенг қамровли кун тартибининг барча йўналишларини қамраб олади.
Аввалроқ Қозоғистон бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Тошкентга келгани
хабар қилинган эди.