ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистонда жорий ўқув йилида 732 минг 960 нафар биринчи синф ўқувчиси “Президент совғалари”ни олиши кутилмоқда.
Ўқув қуроллари солинган рюкзаклар аллақачон вилоятларга жўнатилган. Улар орасида дафтарлар, расм чизиш учун альбом, акварель бўёқлари, рангли қоғозлар бор.
Улар вазирликнинг туман бўлимлари орқали 25 августга қадар етказиб берилади.