Жиззахда янги ҳибсхона фаолияти йўлга қўйилди — фото

Бинода 25 нафар шахсга мўлжалланган 6 та камера мавжуд.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Жиззах вилояти Дўстлик тумани Ички ишлар бошқармаси (ИИБ) ҳудудида вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Таъкидланишича, бино “XXI аср бунёдкори” қурилиш корхонаси томонидан барпо этилган. Бинода 25 нафар шахсга мўлжалланган 6 та камера мавжуд. Шунингдек, тергов, адвокат, тиббиёт, овқатланиш хоналари ҳамда сайр майдончаси тегишли тартибда жиҳозланган.
Бундан ташқари сақланаётган шахслар яқинлари билан учрашишлари учун шароит яратилган.
Қайд этилишича, бино халқаро талаб ва меъёрлар асосида бунёд этилган. Ҳибсхона ҳудуди кузатув қурилмалари билан тўлиқ қамраб олинган.