Ўзбекистонда ўтган йили энг кўп солиқ тўлаган корхоналар – рўйхат

Давлат бюджети солиқ тушумларининг 16,3 фоизи “Навоий КМК”, 8,6 фоизи эса “Олмалиқ КМК” улушига тўғри келган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "Фуқаролар учун бюджет: 2022 йил ижроси" нашрини тақдим этди. Унда Ўзбекистондаги 10 та энг йирик солиқ тўловчи келтирилган.
Ўтган йили давлат бюджетининг солиқ тушумларида йирик солиқ тўловчиларнинг улуши 33,1 фоизни ташкил қилган.
Шундан “Навоий кон-металлургия комбинати”нинг улуши 16,3 фоизни, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати”нинг улуши 8,6 фоизни ташкил қилган.
Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
1. “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ(16,3 фоиз);
2. “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ (8,6 фоиз);
3. “Ўзбекнефтгаз” АЖ (2,2 фоиз);
4. “Ўзтрансгаз” АЖ (1,4 фоиз);
5. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ (1,2 фоиз);
6. “Uzbat” АЖ (1,1 фоиз);
7. “UzAvto Motors” АЖ (0,7 фоиз);
8. “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ (0,6 фоиз);
9. “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ (0,5 фоиз);
10. “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ (0,5 фоиз).
2022 йилда Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган корхоналар
2022 йилда ушбу компанияларнинг давлат бюджети даромадларидаги улуши 36,44 фоизни ташкил этиши прогноз қилинган эди.
Ўзбекистонда ким кўпроқ солиқ тўлайди? — ТОП-10 ишлаб чиқарувчи