ТОШКEНТ, 15 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕИК) Хитой билан электрон тижоратни ривожлантиришни режалаштирмоқда. Ҳамкорликнинг ушбу йўналишини ривожлантириш масалалари ЕИК ва Хитойнинг Россиядаги элчихонаси вакиллари учрашувида муҳокама қилинди.
Хусусан, томонлар электрон тижорат орқали ЕОИИ ҳудудига олиб кирилаётган чакана товарлар учун бож олинмайдиган чегарани камайтириш ва ҚҚС ундириш, уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.
“ЕИК иттифоқнинг етакчи савдо ҳамкорлари ва интеграция бирлашмалари билан савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга, шу жумладан, ЕОИИ ва Хитой ўртасидаги трансчегаравий электрон тижоратни барқарор ривожлантиришга жиддий эътибор қаратади”, — деди ЕИК Божхона қонунчилиги департаменти раҳбари Сергей Владимиров.
Унинг сўзларига кўра, замонавий шароитда онлайн савдони божхона маъмуриятчилигининг самарали механизми катта иқтисодий аҳамиятга эга.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда ЕИК Ҳайъати ЕОИИ ҳудудида электрон тижорат тўғрисидаги шартнома лойиҳасини ва Иттифоқнинг божхона кодекси тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритишни қабул қилган бўлиб, унда аъзо мамлакатлар фуқароларининг онлайн-тижоратини ҳуқуқий тартибга солиш назарда тутилган.