https://sputniknews.uz/20230815/eoii-xitoy-bilan-onlayn-savdoni-tartibga-solmoqchi-37885422.html
AliExpressдан ҚҚС: ЕОИИ ва Хитой онлайн савдони муҳокама қилди
AliExpressдан ҚҚС: ЕОИИ ва Хитой онлайн савдони муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Электрон тижоратни тартибга солиш мақсадида томонлар товарлар учун солиқ ва божхона имтиёзларини муҳокама қилмоқда.
2023-08-15T18:07+0500
2023-08-15T18:07+0500
2023-08-24T12:46+0500
еоии
хитой
савдо
божхона
ўзбекистон ва еоии
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0f/37883804_153:148:1400:849_1920x0_80_0_0_4d3d190fc989aa1bca29d020a0ba44be.jpg
ТОШКEНТ, 15 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕИК) Хитой билан электрон тижоратни ривожлантиришни режалаштирмоқда. Ҳамкорликнинг ушбу йўналишини ривожлантириш масалалари ЕИК ва Хитойнинг Россиядаги элчихонаси вакиллари учрашувида муҳокама қилинди.Хусусан, томонлар электрон тижорат орқали ЕОИИ ҳудудига олиб кирилаётган чакана товарлар учун бож олинмайдиган чегарани камайтириш ва ҚҚС ундириш, уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.Унинг сўзларига кўра, замонавий шароитда онлайн савдони божхона маъмуриятчилигининг самарали механизми катта иқтисодий аҳамиятга эга.Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда ЕИК Ҳайъати ЕОИИ ҳудудида электрон тижорат тўғрисидаги шартнома лойиҳасини ва Иттифоқнинг божхона кодекси тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритишни қабул қилган бўлиб, унда аъзо мамлакатлар фуқароларининг онлайн-тижоратини ҳуқуқий тартибга солиш назарда тутилган.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0f/37883804_317:143:1338:909_1920x0_80_0_0_65684b6d3c0de41d201d76c22f96caf9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
электрон тижорат хитой еоии еик божхона онлайн
электрон тижорат хитой еоии еик божхона онлайн
AliExpressдан ҚҚС: ЕОИИ ва Хитой онлайн савдони муҳокама қилди
18:07 15.08.2023 (янгиланди: 12:46 24.08.2023) Электрон тижоратни тартибга солиш мақсадида томонлар товарлар учун солиқ ва божхона имтиёзларини муҳокама қилмоқда.
ТОШКEНТ, 15 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕИК) Хитой билан электрон тижоратни ривожлантиришни режалаштирмоқда. Ҳамкорликнинг ушбу йўналишини ривожлантириш масалалари ЕИК ва Хитойнинг Россиядаги элчихонаси вакиллари учрашувида
муҳокама қилинди.
Хусусан, томонлар электрон тижорат орқали ЕОИИ ҳудудига олиб кирилаётган чакана товарлар учун бож олинмайдиган чегарани камайтириш ва ҚҚС ундириш, уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.
“ЕИК иттифоқнинг етакчи савдо ҳамкорлари ва интеграция бирлашмалари билан савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга, шу жумладан, ЕОИИ ва Хитой ўртасидаги трансчегаравий электрон тижоратни барқарор ривожлантиришга жиддий эътибор қаратади”, — деди ЕИК Божхона қонунчилиги департаменти раҳбари Сергей Владимиров.
Унинг сўзларига кўра, замонавий шароитда онлайн савдони божхона маъмуриятчилигининг самарали механизми катта иқтисодий аҳамиятга эга.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда ЕИК Ҳайъати ЕОИИ ҳудудида электрон тижорат тўғрисидаги шартнома лойиҳасини ва Иттифоқнинг божхона кодекси тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритишни қабул қилган бўлиб, унда аъзо мамлакатлар фуқароларининг онлайн-тижоратини ҳуқуқий тартибга солиш назарда тутилган.