ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Туркия университети тўқимачилик ва чарм саноати учун кадрлар тайёрлаш мақсадида қўшма таълим дастури ташкил қилиниши мумкин. Бу ҳақида Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Олий таълим вазири бирничи ўринбосари Комилжон Каримов Туркиянинг Эге университети ректори Неджет Будак бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Унда олий таълим соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, қўшма таълим дастурларини жорий қилиш, шу жумладан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан ташкил этилиши режалаштирилган қўшма таълим дастури билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида 2023 йилнинг сентябрь ойида Эге университети Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан “Чармни қайта ишлаш ва чарм буюмлар технологияси” бакалавриат йўналиши бўйича қўшма таълим дастури юзасидан музокара ўтказишига келишиб олинди.