Туркия билан тўқимачилик соҳасида қўшма таълим дастури ташкил этилиши мумкин

© Министерство высшего образованиВ Министерстве Высшего образования прошла встреча с руководством турецкого университета Эге
В Министерстве Высшего образования прошла встреча с руководством турецкого университета Эге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2023
Oбуна бўлиш
Туркия университети Ўзбекистонда тўқимачилик ва чарм саноати соҳасида қўшма таълим дастурлари ташкил қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Туркия университети тўқимачилик ва чарм саноати учун кадрлар тайёрлаш мақсадида қўшма таълим дастури ташкил қилиниши мумкин. Бу ҳақида Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Олий таълим вазири бирничи ўринбосари Комилжон Каримов Туркиянинг Эге университети ректори Неджет Будак бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Унда олий таълим соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, қўшма таълим дастурларини жорий қилиш, шу жумладан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан ташкил этилиши режалаштирилган қўшма таълим дастури билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида 2023 йилнинг сентябрь ойида Эге университети Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан “Чармни қайта ишлаш ва чарм буюмлар технологияси” бакалавриат йўналиши бўйича қўшма таълим дастури юзасидан музокара ўтказишига келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0