ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. “Армия-2023” халқаро ҳарбий-техника форумида ташкилотчилар қўлга киритилган НАТО техникасини намойиш этади. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Форум доирасида Украинадаги махсус ҳарбий операция давомида россиялик ҳарбий хизматчилар томонидан қўлга киритилган НАТО техникасини намойиш этиш режалаштирилмоқда”, — деган манба.
Унинг аниқлик киритишича, кўргазмада Ғарб зирҳли техникасининг бир нечта намуналари, жумладан, пиёда аскарларнинг жанговар машиналари намойиш этилади.
Россия ҳарбийлари махсус ҳарбий операция ҳудудида "Leopard" ва "AMX" танклари, "Bradley" пиёдаларнинг жанговар машиналарини ўлжа сифатида қўлга киритган.
“Высокоточные комплексы” холдингининг таъкидлашича, мутахассислар олти турдаги хорижий техника билан танишишга муваффақ бўлган. РИА Новости манбасига кўра, россиялик мудофаа мутахассислари НАТО техникасининг яхши зирҳли ҳимоясини қайд этишган, бироқ унинг ҳаракатчанлиги ва таъмирга муҳтожлиги ҳамда тузилишининг ҳаддан ташқари мураккаблиги ва меҳнат талаб қиладиган бошқарув каби хусусиятларига эътибор қаратишган.