Хивада қовун сайли бошланди — фото

Хивада қовун сайли бошланди
"Қовун сайли" фестивали 40 гектар майдонда ўтказилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Бугун Ҳивада "Қовун сайли" фестивали ўз ишини бошлади, Туризим қўмитаси.
Хива шаҳрида "Қовун сайли" фестивали бўлиб ўтмоқда. Фестивалда 12 вилоят, 11 ҳудуд ва 2 шаҳар, жумладан, фермер хўжаликлари, давлат идоралари ва хусусий ташкилотлар иштирок этмоқда.
Кимга қовун истеъмол қилиш мумкин эмас
В настоящее время в Хиве проходит фестиваль дыни Qovun sayli
Хивада қовун сайли бошланди
“Ҳаммаси бўлиб 40 гектар майдонда 66 та павилён бор. Меҳмонлар учун “Гурвак”, “Қиличбой бешак”, “Қори қиз”, “Туя қовун”, “Тўёна”, “Ола замча”, “Хоразм оқ новвоти”, "Кўк гулоби", "Бўрикалла" ва бошқа қовун навлари тақдим этилмоқда”, дейилади хабарда.
В настоящее время в Хиве проходит фестиваль дыни Qovun sayli
Хивада қовун сайли бошланди
Павилёнларда турли мева-сабзавотлар, қандолатчилик, асаларичилик маҳсулотлари, ҳунармандчилик, чорвачилик ва балиқчилик кўргазмалари, концерт дастури намойиш этилади.
Хивада қовун сайли бошланди
Эслатиб ўтамиз, “Қовун сайли” фестивали 12-13 август кунлари Хоразм вилояти Хива шаҳридаги Ичан қалъа давлат музейи қўриқхонаси ҳудудида бўлиб ўтади. Фестивални ўтказишдан мақсад вилоятнинг агротуризм салоҳиятини намойиш этиш, ҳудуднинг қадимий полизчилик тажрибаси, ширин-шакар қовун-тарвузлари ва боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб турлари ва навларини кенг оммалаштиришдан иборатдир.
Турли шаҳарларда қовун нархи қанча — инфографика