Айрим ҳудудларда кечки ҳарорат +15 даражага тушади — Ўзбекистонда 13 август учун об-ҳаво

Республикада ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Эртага, 13 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кечки ҳарорат +15 даража бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Республикада ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкентда шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18-20, кундузи +30-32 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15-20, кундузи +27-32 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +15-20, кундузи +27-32 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +15-20, кундузи +27-32 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +30-35 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +18-23, кундузи +27-32 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +9-14, кундузи +18-23 даража бўлади.