МДҲ ўйинлари: ўзбекистонлик боксчи қизлар мусобақани ғалаба билан якунлашди

Ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган умумий медалла сони 69 тага етди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар МДҲ ўйинларида яна 12 та медалга эга чиқишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Беларусда бўлиб ўтаётган МДҲ ўйинларининг кечаги кун бахслари боксчи қизлар учун анча сермаҳсул ўтди.
Унда спортчилар делегация ҳисобига 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини тақдим қилишди.
“Шу тариқа, мусобақада қатнашган барча қизларимиз юртимизга медаль билан қайтадиган бўлишди”, дейилади хабарда.
Олтин медаль:
-48 кг: Гулсевар Ғаниева
-50 кг: Робияхон Бахтиёрова
-54 кг: Узукжамол Юнусова
-63 кг: Ситора Баҳодирова
-70 кг: Ойша Тоирова
-81 кг: Олтиной Сотимбоева
Кумуш медаль:
-52 кг: Зилола Юсупова
-75 кг: Санобар Бозорбоева
Бронза медаль:
-57 кг: Муштарийбону Иброҳимжонова
-60 кг: Одинахон Исмоилова
-66 кг: Айсанем Саруарова
+81 кг: Диёрахон Абдуманнобова
Эслатиб ўтамиз, МДҲ ўйинларида 8 август куни рингга кўтарилган 7 нафар боксчимизнинг барчаси ғалабага эришган эди.
Демак, 11 август ҳолатига, II МДҲ ўйинларида медаллар хажми бўйича Ўзбекистон 3-ўринда кетмоқда. Ҳозирга қадар, спортчилар 15 та олтин, 15 та кумуш ва 39 та бронза медалини қўлга киритишга улгуришди. Ўзбекистонда умумий ҳисобда 69 та медаль бор. Мусобақада энг кўп медалларга россиялик спортчилар (204) эга чиқишди. Беларусь жамоалари эса 161 та медаль билан икки ўринда бормоқда.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5