Ўзбекистонлик 7 нафар боксчи МДҲ ўйинларида ғалабага эришди — видео

© Федерация бокса УзбекистанаТошкентда ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати. Архив сурат.
Тошкентда ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати. Архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2023
Oбуна бўлиш
Рингга кўтарилган 7 нафар ўзбекистонлик боксчининг барчаси ғалабага эришди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчилар МДҲ ўйинларида ғалабага эришди, дея хабар берди Бокс федерацияси.
Беларусда II МДҲ ўйинлари давом этмоқда. Кеча бокс бўйича ўтказилган баҳсларда 54, 67, 71, 75, 80, 86, 92 килограмм вазн тоифаларида эркак ёшлар вакиллари рингга чиқди.
Рингга кўтарилган 7 нафар ўзбекистонлик боксчининг барчаси ғалабага эришди.
Бугун 50, 54, 57, 60, 70, 81 килограмм вазн тоифаларида аёллар ўртасида ярим финал жанглари бўлиб ўтади.
II МДҲ ўйинларида медаллар хажми бўйича Ўзбекистон 3-ўринда кетмоқда. Ҳозирга қадар, спортчилар 8 та олтин, 13 та кумуш ва 17 та бронза медалини қўлга киритишга улгуришди. Ўзбекистонда умумий ҳисобда 38 та медаль бор. Мусобақада энг кўп медалларга россиялик спортчилар (125) эга чиқишди. Беларусь жамоалари эса 94 та медаль билан икки ўринда бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0