Украина 500 дан ортиқ аскар йўқотди: 11 август ҳисоботи

Украина Қуролли кучлари Купянск, Донецк, Жанубий Донецк, Запорожье, Коасний Лиман йўналишларида ҳужумга ўтишга уринди ва 500дан ортқ аскар йўқотди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётан махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги 11 август ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилояти Олшана ва Першотравнее аҳоли пунктлари ҳудуларида ўз позицияларини яхшилади. ЛХРнинг Новоселовское, Цинковка аҳоли пунктлари ва Харков вилоятининг Манковка дарасида УҚКнинг 32, 41, 44 ва 67механизациялашган бригадаларининг 4та ҳжумини қайтарди.
Кун давомида ушбу йўналишда душман 165 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, иккита пикап, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар гаубицаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган иккита АТ/ТPQ-50 артиллерияга қарши радари йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи ДХРнинг Невелское, Белогоровка, Старомихайловка, Малоилиновка ва Весёлее аҳоли пунктларида УҚКнинг 10-тоғ ҳужум, 79 ҳаво ҳужуми, 59 мото-ўқчи ва 3-танк бригадаларининг 5 та ҳужумни муваффақиятли қайтарди.
Ушбу йўналишда кун давомида 180 тагача украиналик ҳарбий хизматчилар, еттита БМП, иккита пикап, Стрела-10 зенит-ракета мажмуасининг жанговар машинаси, АҚШда ишлаб чиқарилган М109 Paladin ўзиюрар артиллерия мосламаси, шунингдек, иккита Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Жанубий-Донек йўналишида "Шарқ" қўшинлари бўлинмалари ДХРнинг Старомаёрское қишлоғи яқинида душманинг разведка ўтказишга уринишини бартараф этди. Николское ва Урожайное аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 72механиклаштирилган бригадаси, 38 денгиз пиёдалари бригадаси ҳужумчиларининг 3та ҳужуми муваффақиятли қайтарилди. Кун давомида 35 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, иккита автомашина ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Запороже йўналишида Россия қўшинлари Запороже вилояти Успеновка ва Работино аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 21-механизациялашган бригадаси бўлинмаларининг 3та ҳужумини қайтарди. Душманнинг бу йўналишдаги йўқотишлари 60 нафар ҳарбий хизматчи, 3 та техника, шунингдек, Д-30 гаубицасини ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Новогоровка ва Кременная аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 68 пиёда, 42 механизациялашган қуролли бригадаларнинг иккита ҳужумини қайтарди. Кун давомида душман 115 нафар ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар техника, шунингдек, Д-20 гаубицасини йўқотди.
Херсон йўналишида душманнинг 20 нафаргача ҳарбий хизматчи, иккита пикап, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, Д-20 гаубицаси ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 139 та позицияда жойлашган ишчи кучи ва ҳарбий техникасини мағлуб этди.
Запорожье шаҳри ҳудудида чет эллик ёлланма аскарларни вақтинча жойлаштириш нуқтасига зарба берилди.
Бундан ташқари, ДХРнинг Торетск, Чернешчина, Харков вилоятининг Липцы ва Запорожье вилоятииг Гуляиполе аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 24, 43, 60 механизациялашган бригадалари ҳамда 108-ҳудудий мудофаа бригадасининг тўртта ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Ҳаво мудофаа тизими АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS реактив тизимининг иккита ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, Харков вилоятининг Купянск, ЛХРнинг Лисичанск, ДХРнинг Артемивск, Волноваха, Запороже вилоятидаги Орехов ва Гуляиполе аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 16 та учувчисиз аппарати уриб туширилди.
Умуман олганда, махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 458 та самолёт, 245 та вертолёт, 5 654 та учувчисиз учиш аппарати, 429 та зенит-ракета мажмуаси, 11 230 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1144 ёппасига ўт очиш реактив тизими машиналари, 5847 та дала артиллерия тизимлари ва миномётлар, шунингдек, 12176 дона махсус ҳарбий техникасини йўқотди.