ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Украина қўшинлари 10 август куни эрталаб Донецкнинг Киев туманига яна олтита 155 миллиметр калибрли кассетали ўқ-дорилар билан зарба берди. Бу ҳақда Бу ҳақда Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бирлашган марказидаги ДХР ваколатхонаси хабар берди.
Таъкидланишича, соат 04:40 ва кейин соат 04:50 да Донецкнинг Киев туманига Украина қўшинлари 155 миллиметр калибрли кассетали ўқ-дорилар билан зарба берган.
“Донбасс решает” Telegram-канали аввалроқ Украина қўшинлари Киев туманини ўққа тутгани ва бунинг оқибатида турар бинода ёнғин чиққани ҳақида хабар қилган эди.
“Воқеа жойида тезкор хизмат ходимлари ишляпти. Қурбонлар тўғрисидаги маълумот аниқлаштирилмоқда”, - дейилганди хабарда.