ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида қуроллар етишмаслиги, зирҳнинг заифлиги, эски "Abrams M1А1" танкининг катта вазни ва инжиқ газ турбинали двигатели ниҳоят Америка қуролларининг кучи ҳақидаги афсонани йўқ қилиши мумкин.
Аввалроқ Совет кўчма гранатомётлардан ёки “исёнчилар” нинг қўлбола миналари зарбаларидан Ироқ, Яман ва Афғонистонда юзлаб “Абрамс” лар ёниб кетган ёки муваффақиятсизликка учраган эди.
7 август куни Пентагон Украинага таъмирланган эски "М1А1 Abrams" танкларининг партиясини жўнатишини эълон қилди. Украина Қуролли кучлари кузгача ўқ-дорилар ва хизмат кўрсатиш тўплами билан қуроллантирилган “Абрамслар” ни қабул қилади. 1984 йилда ишлаб чиқарилган "М1А1 Abrams" танк батальони (жами 31 та танк) фронтдаги вазиятни ўзгартирмайди. Россия қўшинлари ёзнинг икки ойида УҚКнинг тахминан шунча миқдордаги немис “Леопардлари” ни, 400 дан ортиқ бошқа танкларни ва жами 1780 зирҳли техникани йўқ қилди.
Россия махсус ҳарбий операцияси — Американинг “Чўл бўрони” эмас ва Пентагон расмийлари эҳтиёткорлик билан Украина қўмондонлигига “Абрамслар” ни Британиянинг “Челленджерлар”и ва Франциянинг “Леклерлар”ига яқинроқ захирада сақлашни тавсия қилди. Энг яхшиси — Ғарбий Украина ҳудудида сақлаш, ҳалокатга учраган Америка танкларини Польшага эвакуация қилиш осонроқ бўлади.
“Узумини е, боғини сўрама” ва шунга қарамай, Пентагон УҚКга М1А2 модификациясининг илгари ваъда қилинган нисбатан замонавий танклари ўрнига АҚШ армияси флотидан “янгиланган корпусли” эски М1А1 ни юбормоқда.
Албатта, М1А1нинг муқобил версияси ва рақамли М1А2 ўртасида технологик бўшлиқ мавжуд (симли ва мобил телефон ўртасидаги каби). Украина танкчилари қўлига - жанговар маълумот-бошқарув тизими, командирнинг панорама термал тасвирли нишонга олиш тизими, икки текисликда стабилизацияланган нишонга олиш тизими, ҳайдовчи-механик учун термал тасвир ва фронтал қисмдаги уран зирҳ пластиналарга эга бўлмаган Америка машиналари топширилади.
Ўқ-дорилар тўпламига кам бойитилган уран ядроли зирҳ тешувчи снарядлар кирмаган (улар ўрнига паст тешиб ўтиш даражали вольфрам ядроли снаряд беришди). УҚК самарадорлиги пасайганлиги сабабли “Абрамслар” нинг етказиб берилиши тезлаштирилган. Бироқ, Американинг “Foreign Policy” журнали аввалроқ таъкидлаганидек:
“Украина армияси тобора кўпроқ фойдасиз ўйинчоқларга эга бўлмоқда”. АҚШ антиқа буюмларни совға қилмоқда ва бундай ёрдам учун нафақат пулда, балки максимал даражада тўлов қилиш керак бўлади.
Дастлабки жанговар йўқотишлар
Abrams танкларининг асосий хусусиятлари Америка қуролларининг кучи ҳақидаги афсонани йўқ қилади. М1А2 нинг нисбатан янги версияларида ҳам бир қатор технологик камчиликлар ва муҳим заифликлар мавжуд.
“Абрамслар” жуда оғир — 60 тоннадан ошади (ҳар қандай кўприк ҳам бардош бера олмайди) ва ниҳоятда “очкўз” – авиация керосини истеъмоли 100 км учун 700 литргача. Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида УҚК танкчиларига (Ироқда бўлгани каби) ҳамроҳлик қилаётган ёқилғи қуювчиларнинг узун қатор бўлиб терилиб турганини тасаввур қилишнинг иложи йўқ — улар Россия авиацияси томонидан зудлик билан йўқ қилинади.
Россия қўшинларининг танкга қарши қуроллари “Абрамс”ларга жанг майдонида омон қолиш имкониятини қолдирмайди: бирлаштирилган мина тўсиқлари 24/7 самарали “ишламоқда”, артиллерия ва “Ланцет” камикадзе дронлари хатосиз зарба беради, Т-90М “Прорыв” ҳар қандай зирҳли транспорт воситаларини “Вихрь-М” ракетаси (Ка-52) билан 5 км гача масофада ва “Корнет” танкка қарши ракета тизими билан 10 км масофада йўқ қила олади.
Бошқа томондан, Американинг "М1А1 Abrams" танкининг 120 мм тўпи 3 кмгача бўлган масофадаги нишонни уришга қодир (танкка қарши ракета тизимлари ёки реактив снарядлар йўқ). 7,62 мм ва 12,7 мм калибрли пулемётлар юқори технологияли душман билан жангда ғалабани ваъда қилмайди. Танкнинг юқори зирҳи 38 мм, корпус борти - 30 мм, динамик ҳимояси йўқ.
“Абрамслар” ни бошқариш тизими Украина экипажларини тайёрлашни тезлаштириш учун имкон қадар соддалаштирилган. Дарҳақиқат, тўпдан ўқ отиш учун лазер масофа ўлчагич ва электрон баллистик компьютер етарли бўлади. Автоматик ўқ юклагичнинг йўқлиги “Леклерлар” дан ташқари барча НАТО танклари учун умумий технологик муаммодир. Автоматни экипажнинг тўртинчи аъзоси осонгина алмаштиради, аммо ўқ отилганидан сўнг қисман ёнадиган гильзалар танк ичида чўғланиб ёнишда давом этади - бу катта муаммо. Жуда инжиқ 1500 от кучига эга газ турбинали двигатель 72 км / соат максимал тезликка эга бўлишга имкон беради (крейсер тезлиги – 40 км / соат). Тўлиқ 1900 литрли бак билан танк асфальт йўлда тўлиқ – 440 км масофани босиб ўтиши мумкин.
“Чўл бўрони” операцияси (1991) 18 “Абрамслар” учун охирги жанг бўлган эди. 2003-2011 йиллардаги Ироқ уруши пайтида 1135 та машинадан иборат Америка танк паркининг 70 фоизи ишдан чиқан эди. Ироқ армиясига топширилган М1А1 версиясидаги 140 та “Абрамслар” дан 2016 йил охирига келиб “жиҳодчилар” 47 тасини йўқ қилган. Танкнинг ҳатто замонавий модификациялар ҳам жанг майдонида заиф бўлиб чиқди.
Саудия Арабистони 2015 йилда ҳусийларга қарши курашаётган Яман кучларига ўнлаб "Абрамс"ни топширган эди. “Исёнчилар” йил давомида АТГМ ўти билан Саудиянинг (Америка) 20 та машинасини, шу жумладан учта "М1А2С Абрамс" танкини йўқ қилди. Эътибор беринг, "Абрамслар" ҳар доим ҳаводан ёрдам олиш орқали ҳаракат қилган, улар ҳеч қачон 10 км масофада технологик жиҳатдан устун бўлган армия ёки ҳужумчи самолётлар томонидан йўқ қилинмаган.
"Leopard 2А4" танкларининг Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида пайдо бўлиши Россия қўшинларининг ҳужум, тактик ва стратегик устунлигига таъсир қилмади. Ўттизталаб эски Америка танклари УҚКни мағлубиятдан қутқара олмайди. “Абрамслар” ва НАТО нинг бошқа асосий жанговар танклари ҳаддан ташқари “афсоналаштирилган”, аммо улар технологик жиҳатдан Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида жанговар қарама-қаршилик учун яроқсиз ва россиялик ҳамкасблари билан солиштиришга дош бера олмайди.
Т-90М “Прорыв” махсус ҳарбий операциянинг энг яхши танки эканлигини исботлади. Оғирлиги 48 тонна бўлган Россиянинг Т-90М асосий жанговар танки жанговар кучи, нишонга олиш масофаси, тезлиги ва манёвр қобилияти бўйича НАТОдаги танклардан устундир.
Асосий қуроли — бу силлиқ стволли 125 мм тўп бўлиб, унинг самарали масофаси 4000 метргача (баллистик траектория бўйлаб юқори портловчи заррали снарядлар билан – 10 минг метргача). Худди шу қурол 5000 метр масофада лазер ёрдамида бошқариладиган “Рефлекс” танкга қарши ракетаси (шу жумладан, вертолётлар) билан нишонга етиб боради.
Барча замонавий асосий жанговар танклар ва “Реликт” динамик ҳимоя комплекси орасида энг паст корпусли Т-90М “Прорыв”га жанг майдонида яширин қолиш имконини беради ва зирҳни тешувчи калибрли снарядлардан ишончли ҳимоя қилади. Россия Федерациясида янги танклар ишлаб чиқариш кўп мартага ошди – йилига 1000 дан ортиқ. Махсус харбий операциянинг 500 куни ичида Россия Германияни ортда қолдирди ва дунёдаги бешинчи иқтисодиётга айланди (Жаҳон банкининг август ойи бошида эълон қилинган маълумотлари) — бу УҚК ва НАТО стратегик мағлубиятининг муҳим технологик элементидир.