ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди Кремль матбуот хизмати.
"Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Турли даражадаги икки томонлама алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олинди", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Россия ва Ўзбекистон шериклик муносабатлари сўнгги бир неча йил давомида узлуксиз ва илдам ривожланиб бормоқда. Россия Ўзбекистоннинг инвестициялар ва ташқи савдо айланмаси бўйича энг йирик ҳамкорлари рўйхатининг биринчи қаторларида жойлашган. Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида очилаётган корхоналар сони бўйича Россия етакчилик қилмоқда.