Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

УҚКнинг қурбонли ҳужумлари давом этмоқда: МВ 9 август ҳисоботи

Украина қуролли кучлари Купянск, Донецк, Запорожье ва Красний Лиман йўналишларида душманнинг ўндан ортиқ ҳужумларини қайтарди. Ўтган суткада Украина 800 нафарга яқин аскарини йўқотди...
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги 9 август ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи ЛХРнинг Новоселовское ва Харков вилоятининг Манковка дараси ҳудудларида УҚКнинг 14, 32, 41 ва 67-механизациялашган бригадалари бўлинмаларининг олтита ҳужуми ва қарши ҳужумларини қайтарди.
Харков вилоятининг Цинковка ва Кисловка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 67-механизациялашган бригадаси ва 103-ҳудудий мудофаа бригадасининг ишчи кучи ва техникалари тўпланган позицияларига зарба берилди.
Кун давомида душман йўқотишлари 75 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, учта автомашина, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-50 артиллерияга қарши радарини ташкил этди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи ДХРнинг Минковка, Красное, Авдеевка ва Клешеевка аҳоли пунктлари ҳудудида Украина Қуролли кучларининг бешта ҳужумини қайтарди.
Ўтган сутка давомида 370 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита танк, олтита зирҳли жанговар машина, тўртта техника, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Запороже йўналишида Россия кучлари Запороже вилоятининг Работино ва Успеновка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 46-аэромобил бригадасининг ҳужумчи гуруҳлари томонидан учта ҳужумни қайтарди. Ушбу йўналишдаги душман йўқотишлари 40 нафар ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар техникаси, тўртта техникаси, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва Д-30 гаубицасини ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Терний ва Григоровка шаҳарлари ҳудудида УҚКнинг 21 ва 42 механизациялашган бригадаларининг иккита ҳужумни муваффақиятли қайтарди. Бир суткада 80 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, учта пикап, шунингдек, Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи Запороже вилояти Приютное аҳоли пункти яқинида душманнинг разведка ўтказишга уринишини бартараф этди. ДХРнинг Урожайное аҳоли пункти ҳудудида қўпорувчилик-разведка гуруҳининг фаолияти тўхтатилди. Кун давомида душманнинг йўқотишлари 180 нафар ҳарбий хизматчи, битта танк, учта зирҳли жанговар машина, иккита пикап, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси, иккита "Гиацинт-Б" ва "Акация" ўзиюрар гаубицасини ташкил этди.
Херсон йўналишида 50 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита автомашина, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, Гиацинт-Б тўпи ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси Украина Қуролли Кучларининг 132 та ҳудудда жойлашган ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
Ҳаво мудофааси тизимлари кун давомида АҚШда ишлаб чиқилган 9та HIMARS реактив тизими ракеталарини тутиб олди.
Харков вилоятининг Олшана, ЛХРнинг Лисичанск, Кременная, ДХРнинг Ровнопол, Николское ва Орлинское Запороже вилоятининг Чуматское, Херсон вилоятининг Алешки аҳоли пунктида Украинанинг 35 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 458 та самолёт, 245 та вертолёт, 5600 та учувчисиз учиш аппарати, 428 та зенит-ракета мажмуаси, 11 204 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1144 та кўп ракетали тизимлар жанговар техникаси, 5819 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлар, 12155 дона махсус ҳарбий автомобиль техникасидан маҳрум бўлди.