Шойгу АҚШнинг Украинага кассетали ўқ-дорилар бериш қарорини ҳарбий жиноят деб атади

Кассетали бомбалар ҳаводан ёки ердан учирилиши мумкин. Улар портлаганда ўндан 600 тагача ёки ундан кўп заррали кичикроқ ўқ-дориларни ташлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу АҚШнингУкраина ёрдам тўпламига кассетали ўқ-дориларни қўшиш қарорини ҳарбий жиноят деб атади.
“Украина Қуролли кучларининг Ғарб артиллерия тизимлари ўқ-дорилари етишмаслиги ортиб бораётган пайтда Вашингтон ёрдам тўпламига халқаро конвенция билан тақиқланган кассетали ўқ-дориларни киритиб, ҳарбий жиноят сари борди”, - деди Шойгу Россия Мудофаа вазирлиги ҳайъати йиғилишида.
Кассетали бомбалар ҳаводан ёки ердан учирилиши мумкин. Улар портлаганда ўндан 600 тагача ёки ундан кўп заррали кичикроқ ўқ-дориларни ташлайди. Баъзилари техник сабабларга кўра, портламай қолади. Бу тинч аҳолига таҳдид солади: портламаган бомбалар жанговар ҳаракатлар тугаганидан кейин тинч аҳолини ўлдириши ёки майиб қилиши мумкин бўлган миналарга айланади ва уларни аниқлаш ҳамда йўқ қилиш қимматга тушади. Кассетали ўқ-дорилар 123 давлат ратификация қилган халқаро конвенция билан тақиқланган, аммо АҚШ ва Украина улар рўйхатига кирмайди.
Россия ҳарбийларининг маълумотларига кўра, УҚК аллақачон Донбассни ўққа тутиш пайтида кассетали ўқлардан фойдаланган. Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенковнинг таъкидлашича, бу Украина қўшинларининг вазифаси имкон қадар кўпроқ тинч аҳолини ўлдиришдан иборат эканлигидан далолат беради.
Путин Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб берилишига муносабат билдирди