https://sputniknews.uz/20230716/putin-ukraina-kassetali-oq-dorilar-36903856.html
Путин Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб берилишига муносабат билдирди
Путин Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб берилишига муносабат билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Владимир Путин Россия Украинанинг кассетали ўқ-дориларнинг қўллашига жавобан улардан мос равишда фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишидан огоҳлантирди.
2023-07-16T15:02+0500
2023-07-16T15:02+0500
2023-07-16T15:02+0500
россия
владимир путин
украина
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/07/36621515_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_cc2ce6b8d83cfbb7a5d2dc44ac86f837.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия Украинанинг кассетали ўқ-дориларнинг қўллашига жавобан улардан мос равишда фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишидан огоҳлантирди.Путин Россияга қарши кассетали ўқ-дорилар қўлланилган тақдирда у “муносиб жавоб бериш ҳуқуқини” ўзида сақлаб қолишини таъкидлади.Россия давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб берилиши ва уларни қўллашни жиноят деб ҳисоблаш керак.“Кассетали ўқ-дориларга тўхталадиган бўлсак, бу ўқ-дориларга АҚШ маъмурияти ўз ходимлари баёноти билан ўзи баҳо берган эди. Ўшанда АҚШ маъмуриятининг ўзи кассетали ўқ-дорилардан фойдаланишни жиноят деб атаганди. Ўйлайманки, бунга ҳам шундай муносабатда бўлиш керак”, - деди Путин.13 июль куни Пентагон вакили Украина АҚШдан кассетали ўқ-дорилар олганини маълум қилган эди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/07/36621515_490:136:2711:1802_1920x0_80_0_0_b876aba10a174eb291ab78493dd0060b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владимир путин россия украина кассетали ўқ-дорилар
владимир путин россия украина кассетали ўқ-дорилар
Путин Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб берилишига муносабат билдирди
Россия раҳбари Россияга қарши кассетали ўқ-дорилар қўлланилган тақдирда у “муносиб жавоб бериш ҳуқуқини” ўзида сақлаб қолишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия Украинанинг кассетали ўқ-дориларнинг қўллашига жавобан улардан мос равишда фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишидан огоҳлантирди.
“Россияда турли кассетали ўқ-дориларнинг етарлича захираси бор. Шу кунгача биз уларни қўлламадик, бизда бундай зарурат бўлмаган, гарчи бизда ҳам муайян бир пайтда ўқ-дориларнинг етишмаслиги кузатилган вақт бўлганига қарамай. Бироқ биз уларни (кассетали ўқ-дориларни – таҳр.) қўлламадик”, - деди Путин “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида.
Путин Россияга қарши кассетали ўқ-дорилар қўлланилган тақдирда у “муносиб жавоб бериш ҳуқуқини” ўзида сақлаб қолишини таъкидлади.
Россия давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб берилиши ва уларни қўллашни жиноят деб ҳисоблаш керак.
“Кассетали ўқ-дориларга тўхталадиган бўлсак, бу ўқ-дориларга АҚШ маъмурияти ўз ходимлари баёноти билан ўзи баҳо берган эди. Ўшанда АҚШ маъмуриятининг ўзи кассетали ўқ-дорилардан фойдаланишни жиноят деб атаганди. Ўйлайманки, бунга ҳам шундай муносабатда бўлиш керак”, - деди Путин.
13 июль куни Пентагон вакили Украина АҚШдан кассетали ўқ-дорилар олганини маълум қилган эди.