Бош прокурорга икки ўринбосар тайинланди

Шавкат Мирзиёев фармони билан бош прокурорга икки ўринбосар тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Адлия катта маслаҳатчиси Шерзод Тўхтабоев Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тўхтабоев тайинловга қадар бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Ҳатамов Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ҳатамов тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Аввалроқ Икром Наримов транспорт прокурори лавозимига тайинлангани хабар қилинган эди.