Фуқаро авиациясида 30 йил — Раъно Жўраева ҳақида қизиқарли фактлар

“Uzbekistan Airports” АЖ раиси лавозимидан кетган Раъно Жўраеванинг таржима ҳоли.
Sputnik
Раъно Жўраева 1957 йил 7 март куни туғилган. С.Оржоникидзе номидаги Москва авиация институтини “авиация асбоблари” ҳамда Россия ташқи савдо академиясининг “халқаро иқтисодий муносабатлар” (жаҳон иқтисодиёти) мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Раъно Жўраева
Техника фанлари номзоди.
Иш фаолияти хақида маълумот:
1996 - 2004 йиллар "Airport Management Company Ltd" бизнесни ривожлантириш директори. (Россиядаги ваколатхона).
Домодедово аэропорти мажмуаси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш ва унинг авиациядан ташқари фаолиятини ривожлантириш билан шуғулланган.
2005 - 2006 йиллар "КОАЛКО АГ" акциядорлик жамияти ваколатхонаси бошқарувчи директори.
Ривожланиш лойиҳаларини амалга ошириш билан шуғулланган.
2006 - 2006 йиллар "Группа Синтез" МЧЖ ижрочи директори.
Энергетика ва нефт-техника лойиҳаларини амалга ошириш билан шуғулланган.
2007 - 2008 йиллар "Компания "Базовый Элемент" масъулияти чекланган жамияти авиация сектори раҳбари.
Авиация активларини ривожлантириш, Сочи аэропортини Олимпия ўйинларига тайёрлаш билан шуғулланган.
2008 - 2010 йиллар “Аэропорт тизимларини ривожлантириш” МЧЖ бош директори.
2010 - 2015 йиллар “Фуқаро авиацияси инновацион маркази” МЧЖ президенти.
У ҳаво юкларини ташишда e-Freight стандартини жорий қилиш билан шуғулланган.
2015 – 2018 йиллар ФГУП "ЦЭНКИ" бош директори (Россия космодромлари).
2019 - 2021 йиллар "S7 Space" бош директори.
2021 йилдан “Ўзбекистон аэропортлари” АЖ бошқаруви раиси.
Раъно Жўраева
Жўраевани бир қизи ва икки набираси бор. У “MARIE CLAIRE” журналига берган интерьюсида қизи у учун “авторитет” эканлигини айтган.

“Невараларим мен пиширган паловни яхши кўришади, одатда байрамларда пишираман. Умуман олганда, мен кундалик ишларни жуда яхши кўраман, лекин очиғини айтсам, бунга вақтимни беҳуда сарфлашдан афсусланаман".

Раъно Жўраева
Раъно Жўраева
Жўраеванинг сўзларига кўра, у перфекционист. Ҳаётида эришган барча муваффақиятлар лойиҳани энг чиройли, энг яхши, энг муваффақиятли қилиш истаги билан ажралиб туради.

"Одатда бир ойлик, бир ҳафталик, бир кунлик иш режасини ёзаман ва бу режани камида 30-40% бажарсам, демак яхши ҳаракатланяпман", - дейди у.

Шунингдек, Жўраева театрга бормасдан яшай олмаслигини ҳам қўшимча қилган. Ундаги опера ва балетга меҳр унинг ота-онаси сабабли уйғонган.