ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Беларусда ўтаётган иккинчи МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 7 та медалга эга чиқди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Беларусда иккинчи МДҲ ўйинларининг яна бир куни ортда қолди. Ўзбекистон делегацияси ўқ отиш спорти, енгил атлетика, оғир атлетика, дзюдо турларида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эгалик қилишди.
Кун қаҳрамонлари билан танишинг:
Олтин медал: Паризод Абдуллаева (енгил атлетика, ядро улоқтириш)
Кумуш медал: Анастасия Силченкова (енгил атлетика, 2000 метр), Шодиёна Раҳмонова (енгил атлетика, 300 метр, тўсиқлар оша).
Бронза медал: Деспина Бандалетова (енгил атлетика, 2000 метр), Нурсултан Эсберганов (оғир атлетика, -81 кг), Пневматик тўппончадан 10 метрдан ўқ отиш, жамоавий (Илҳомбек Обиджонов, Содиқжон Абдуллаев, Умидбек Камолбеков), Дзюдо бўйича жамоавий дастур.
Эслатиб ўтамиз, кеча ўзбекистонлик спортчилар дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика спорт турларида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 8 та бронза медалларига сазовор бўлишганди.
МДҲ ўйинлари 4-14 август кунлари бўлиб ўтади. Ўйинлар Беларуснинг 11 та шаҳрида спортнинг 21 тури бўйича ўтказилади. МДҲ ўйинларида 3 мингга яқин спортчи, мураббийлар, ҳакамлар, тиббиёт ходимлари ва бошқалар иштирок этмоқда. Ўйинларда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон спорт делегациялари иштирок этмоқда.