МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна 14 та медаль қўлга киритди

© НОКМДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна 14 та медаль қўлга киритди
МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна 14 та медаль қўлга киритди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик спортчилар дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика спорт турларида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 8 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Беларусдаги II МДҲ ўйинларининг кечаги кунида Ўзбекистон делегацияси 14 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистонлик спортчилар дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика спорт турларида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 8 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Батафсил:
Олтин медаль:
Азамат Аблакулов (дзюдо, -73 кг);
Ҳакимжон Маҳкамов (дзюдо, -90 кг).
Кумуш медаль:
Нигина Сапарбаева (дзюдо, -63 кг) ;
Моҳинур Аллаберганова (дзюдо, -57 кг) ;
Диёрбек Рўзметов (оғир атлетика, -67 кг) ;
Достон Ёқубов (оғир атлетика, -73 кг).
Бронза медаль:
Беҳрузбек Рустамбоев (дзюдо, -81 кг);
Аброр Нурманов (дзюдо, -81 кг);
Элнур Холмўминов (дзюдо, +90 кг);
Аселхан Аралбаева (дзюдо, -57 кг);
Зарина Бобоназарова (дзюдо, +70 кг);
Даря Жилина (енгил атлетика, 300 метр);
Достонбек Абдумуталов (енгил атлетика, ядро улоқтириш);
Нигора Абдуллаева (оғир атлетика, -59 кг).
МДҲ ўйинлари 4-14 август кунлари бўлиб ўтади. Ўйинлар Беларуснинг 11 та шаҳрида спортнинг 21 тури бўйича ўтказилади. МДҲ ўйинларида 3 мингга яқин спортчи, мураббийлар, ҳакамлар, тиббиёт ходимлари ва бошқалар иштирок этмоқда. Ўйинларда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон спорт делегациялари иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0