ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Россия президентиВладимир Путин "Ростех" раҳбари Сергей Чемезов билан учрашувда "Куб" ва "Ланцет" дронлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича кўрсатма берди.
"Куб ҳам, Ланцет ҳам жуда самарали эканлигини исботлади: биринчидан, зарба кучли, ҳар қандай қурол, жумладан, хорижда ишлаб чиқарилган техника нафақат ўзи ёнади, балким унинг ўқ-дорилар тўплами ҳам портлаб кетади. Ишлаб чиқарувчилар менга улар миқдорини оширишга ваъда беришди. Улар ўз ваъдасида туради, лекин ишлаб чиқраишни янада кўпайтириш керак”, — деди давлат раҳбари.
Чемезов президентга ушбу вазифа устида ишлашга ваъда берди.
"Сўнгги турдаги қуролларни ишлаб чиқариш фоизини ошириш керак. Т-90 "Прорив" танклари, самолёт тизимлари", - деди Путин.
"Ростех" раҳбарининг сўзларига кўра, “Россия вертолётлари” холдинги ҳарбий вертолётлар ишлаб чиқаришни икки баробарга оширган: 2021 йилдаги 134 донадан бугунги 296 донагача. Бу давлат мудофаа буюртмасининг ўсиши туфайли содир бўлди.
“Ҳаво кемалари саноатига келсак, биз ўтган йили ишлаб чиқаришни икки баравар оширган ҳарбий, жанговар самолётлардан ташқари, фуқаро авиацияси технологиясига ҳам катта эътибор қаратамиз”, деди Чемезов.
"Ростех" корхоналари бугунги кунда Қуролли Кучлар махсус операцияда фойдаланадиган техниканинг 90 фоизини ишлаб чиқаради, дея қўшимча қилди давлат корпорацияси раҳбари.
Бироз олдин "Ростех" Мудофаа вазирлиги буюртмасига асосан "Кинжал" ракеталарини серияли ишлаб чиқаришни бошлаганини маълм қилган эди.