ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Жорий йилнинг январь-июнь ойларида 3,1 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Ўзбекистонга 6 ойда энг кўп Тожикистон (958,5 минг нафар), Қирғиз Республикаси (786,4 минг нафар) ва Қозоғистон (764,4 минг нафар) фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган.
Шунингдек, Россиядан 345,0 минг нафар, Туркиядан 48,3 минг нафар, Туркманистондан 29,5 минг нафар, Ҳиндистондан 16,7 минг нафар, Кореядан 15,9 минг нафар, Хитойдан 13,3 минг нафар, Германиядан 11,7 минг нафар турист келган.