ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар МДҲ ўйинларида иккинчи олтин медални қўлга киритишди, дея хабар берди Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги.
Беларусда ўтказилаётган МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси иккинчи олтин медалига эга чиқди.
МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси иккинчи олтин медалига эга чиқди.
© НОК
"Оғир атлетикачи Жамила Панфилова -55 кг вазн тоифасида кечган баҳсда олтин медалга сазовор бўлди. У даст кўтаришда икки курашда 190 кг натижа қайд этди", дейилади хабарда.
МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси иккинчи олтин медалига эга чиқди.
© НОК
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оғир атлетикачи Оғабек Нафасов -55 кг вазн тоифасида кечган баҳсда энг юқори натижа кўрсатиб, олтин медалга сазовор бўлди. МДҲ ўйинларида умумий ҳисобда делегация 22 та спорт турида 300 нафардан зиёд атлет билан иштирок этади.
МДҲ ўйинлари 4-14 август кунлари бўлиб ўтади. Ўйинлар Беларуснинг 11 та шаҳрида спортнинг 21 тури бўйича ўтказилади. МДҲ ўйинларда 3 мингга яқин спортчи, мураббийлар, ҳакамлар, тиббиёт ходимлари ва бошқалар иштирок этиши кутилмоқда. Ўйинларда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон спорт делегациялари иштирок этиши режалаштирилган.