Ўзбекистонлик спортчилар МДҲ ўйинларида иккинчи олтин медални қўлга киритишди

© НОКМДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси иккинчи олтин медалига эга чиқди.
МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси иккинчи олтин медалига эга чиқди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2023
Oбуна бўлиш
Беларусда ўтказилаётган МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси иккинчи олтин медалига эга чиқди.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар МДҲ ўйинларида иккинчи олтин медални қўлга киритишди, дея хабар берди Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги.
Беларусда ўтказилаётган МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси иккинчи олтин медалига эга чиқди.
© НОКМДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси иккинчи олтин медалига эга чиқди.
Делегация Узбекистана завоевала вторую золотую медаль на Играх СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2023
МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси иккинчи олтин медалига эга чиқди.
"Оғир атлетикачи Жамила Панфилова -55 кг вазн тоифасида кечган баҳсда олтин медалга сазовор бўлди. У даст кўтаришда икки курашда 190 кг натижа қайд этди", дейилади хабарда.
© НОКМДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси иккинчи олтин медалига эга чиқди.
Делегация Узбекистана завоевала вторую золотую медаль на Играх СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2023
МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси иккинчи олтин медалига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оғир атлетикачи Оғабек Нафасов -55 кг вазн тоифасида кечган баҳсда энг юқори натижа кўрсатиб, олтин медалга сазовор бўлди. МДҲ ўйинларида умумий ҳисобда делегация 22 та спорт турида 300 нафардан зиёд атлет билан иштирок этади.
МДҲ ўйинлари 4-14 август кунлари бўлиб ўтади. Ўйинлар Беларуснинг 11 та шаҳрида спортнинг 21 тури бўйича ўтказилади. МДҲ ўйинларда 3 мингга яқин спортчи, мураббийлар, ҳакамлар, тиббиёт ходимлари ва бошқалар иштирок этиши кутилмоқда. Ўйинларда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон спорт делегациялари иштирок этиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0