Келаси йил Бухоро – Хива йўналишида ҳам юқори тезликдаги поездлар қатнови йўлга қўйилади

Мирзиёев: замонавий “Афросиёб” электропоездлари миллий темир йўл транспортининг брендига айланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Келгуси йилда Бухоро – Хива йўналишида юқори тезликда ҳаракатланадиган йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг темир йўл транспорти соҳаси ходимларига йўллаган байрам табригида маълум қилинди.
Айтилишича, пойтахтдан Самарқанд, Бухоро, Қарши каби тарихий шаҳарларга қатнаётган замонавий “Афросиёб” электропоездлари миллий темир йўл транспортининг брендига айланди.
"Насиб этса, келгуси йилда Бухоро – Хива йўналишида ҳам юқори тезликда ҳаракатланадиган йўловчи поездлари қатновини йўлга қўямиз”, дейилган табрикда.
Узбекистан получил пятый поезд Афросиаб
Қайд этилишича, мамлакатда 2 минг 400 километрдан кўпроқ янги темир йўллар қурилиб, фойдаланишга топширилган.
"Afrosiyob" тезюрар поезди
Шунингдек, минг километрдан зиёд йўллар электрлаштирилди, 1 минг 100 километрдан ортиғи эса реабилитация қилинди.
Ўзбекистонга янги Talgo поезди келтирилади, архив сурат.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ташкил этилганидан буён юк ва йўловчи ташиш ҳажми 2 баробардан зиёдга кўпайди. Уларда 1,6 миллиард тонна юк ташилиб, 380 миллион нафар йўловчи манзилга етказилган.