https://sputniknews.uz/20230805/buxoro-xiva-yuqori-tezlik-poezdlar-qatnovi-yolga-qoyiladi-37617596.html
Келаси йил Бухоро – Хива йўналишида ҳам юқори тезликдаги поездлар қатнови йўлга қўйилади
Келаси йил Бухоро – Хива йўналишида ҳам юқори тезликдаги поездлар қатнови йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: замонавий “Афросиёб” электропоездлари миллий темир йўл транспортининг брендига айланди. 05.08.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-08-05T10:00+0500
2023-08-05T10:00+0500
2023-08-05T10:00+0500
жамият
ўзбекистон
темир йўл
байрам
табрик
шавкат мирзиёев
ўзбекистон темир йўллари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/972/67/9726723_1:0:966:543_1920x0_80_0_0_68d39540199f2e9e23399e709b716f06.jpg
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Келгуси йилда Бухоро – Хива йўналишида юқори тезликда ҳаракатланадиган йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг темир йўл транспорти соҳаси ходимларига йўллаган байрам табригида маълум қилинди.Айтилишича, пойтахтдан Самарқанд, Бухоро, Қарши каби тарихий шаҳарларга қатнаётган замонавий “Афросиёб” электропоездлари миллий темир йўл транспортининг брендига айланди. Қайд этилишича, мамлакатда 2 минг 400 километрдан кўпроқ янги темир йўллар қурилиб, фойдаланишга топширилган. Шунингдек, минг километрдан зиёд йўллар электрлаштирилди, 1 минг 100 километрдан ортиғи эса реабилитация қилинди.“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ташкил этилганидан буён юк ва йўловчи ташиш ҳажми 2 баробардан зиёдга кўпайди. Уларда 1,6 миллиард тонна юк ташилиб, 380 миллион нафар йўловчи манзилга етказилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/972/67/9726723_21:0:782:571_1920x0_80_0_0_99cfff650a56fecf56ac3787bce527aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, темир йўл, байрам, табрик, шавкат мирзиёев, ўзбекистон темир йўллари
жамият, ўзбекистон, темир йўл, байрам, табрик, шавкат мирзиёев, ўзбекистон темир йўллари
Келаси йил Бухоро – Хива йўналишида ҳам юқори тезликдаги поездлар қатнови йўлга қўйилади
Мирзиёев: замонавий “Афросиёб” электропоездлари миллий темир йўл транспортининг брендига айланди.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Келгуси йилда Бухоро – Хива йўналишида юқори тезликда ҳаракатланадиган йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг темир йўл транспорти соҳаси ходимларига йўллаган байрам табригида
маълум қилинди. Айтилишича, пойтахтдан Самарқанд, Бухоро, Қарши каби тарихий шаҳарларга қатнаётган замонавий “Афросиёб” электропоездлари миллий темир йўл транспортининг брендига айланди.
"Насиб этса, келгуси йилда Бухоро – Хива йўналишида ҳам юқори тезликда ҳаракатланадиган йўловчи поездлари қатновини йўлга қўямиз”, дейилган табрикда.
Қайд этилишича, мамлакатда 2 минг 400 километрдан кўпроқ янги темир йўллар қурилиб, фойдаланишга топширилган.
Шунингдек, минг километрдан зиёд йўллар электрлаштирилди, 1 минг 100 километрдан ортиғи эса реабилитация қилинди.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ташкил этилганидан буён юк ва йўловчи ташиш ҳажми 2 баробардан зиёдга кўпайди. Уларда 1,6 миллиард тонна юк ташилиб, 380 миллион нафар йўловчи манзилга етказилган.