Доллар кўтарилди — 7 августда амалда бўладиган валюталар курси

Рубль сўмга нисбатан арзонлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 август — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,23 сўмга кўтарилди, 11 660,02 сўмни ташкил қилди. Евро 28,53 сўмга кўтарилди ва 12 761,89 сўмга тенг бўлди.
Рубль 1,67 сўмга тушиб, 122,72 сўмни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун долларнинг расмий курси 11 647,79 сўмни, евро 12 733,36 сўмни, рубль эса 124,39 сўмни ташкил қилмоқда.