Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина сўнгги икки ой ичида 43 минг аскарини йўқотди: МВ ҳисоботи

Кун давомида Украина қуролли кучлари Донецк, Жанубий Донецк, Купянск ва Красний Лиман йўналишларида ҳужумкор амалиётлар ўтказишга уринди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Украина Қуролли кучлари сўнгги икки ой ичида қарши ҳужум бошлаганидан буён улкан йўқотишларга дуч келди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
"Киев режими томонидан 2023 йилнинг июнь-июль ойларида "қарши ҳужум" бошланганидан бери 43 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиларини йўқотди", - дейилади хабарда.
Бу кўрсаткич Украина ва хориждаги касалхоналарга эвакуация қилинган ярадорлар ва хорижий ёлланмаларни, шунингдек, ичики ҳудудларга узоқ масофали қуроллар билан берилган зарбалар натижасида йўқ қилинган ҳарбий хизматчиларни ўз ичига олмайди.
Ўтган давр ичида фронт чизиғида, Украина қуролли кучлари 4900 дан ортиқ турли хил қуроллардан маҳрум бўлди, жумладан:
26 та самолёт, 9 та вертолёт, 1831 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, жумладан, 25 та Германиянинг "Леопард" танки, 7 та француз АМХ ғилдиракли танклари, 21 та Американинг Bradley БМПлари, 747 та дала артиллерия ва миномётларини, жумладан 76 та Америка М777 артиллерия тизимини, шунингдек, Полша, АҚШ, Франция ва Германияда ишлаб чиқилган 84 та ўзиюрар артиллерия мосламалари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи, 4 август:

Донецк йўналишида фаол мудофаа жараёнида "Жануб" кучлар гуруҳи Белогоровка, Спорное, Весёлое, Старомихайловка, Парасковиевка ва Первомайское аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 8та ҳужумини муваффақиятли қайтарди. Қайта ҳужумга ўтган рус қўшинлари Белогоровка ва Водиане аҳоли пунктлари ҳудудларида янада қулайроқ позицияларни эгаллади.
ДХРнинг Торецк, Клешеевка, Авдеевка, Красне ва Белогоривка аҳоли пунктларида жойлашган УҚКнинг 24, 28, 110 механизациялашган, 5-ҳужум ва 81-аэромобил бригадалари ишчи кучи ва техникаси жамланган ҳудудларга аритиллерия ва авиация зарбалари берилди.
Кун давомида ушбу йўналишда душман йўқотишлари 185 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, иккита пикап, тўртта енгил автомобиль, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Д-20 гаубицасини ташкил этди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи ҳужум отрядлари ДХРнинг Старомаёрское қишлоғи ҳудудида ҳужум операцияларини давом эттирди ва тактик ҳолатини яхшилади. Бундан ташқари, ДХРнинг Ровнопол ва Макаровка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 31-механизациялашган ва 35-денгиз пиёдалари бригадаларининг ишчи кучи ва техникасига зарба берилди.
Запороже вилояти Приютное аҳоли пункти ҳудудида Украина қўпорувчилик-разведка гуруҳининг фаолияти тўхтатилди. Кун давомида 120 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, иккита зирҳли жанговар машина, учта автомашина, "Мста-Б" гаубицаси ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси йўқ қилинди.
Запороже йўналишида Россия бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари, ҳаво зарбалари, артиллерия ўқлари ва оғир ўт ўчириш тизимлари Запороже вилоятининг Работино қишлоғи ҳудудида душман ҳужумини муваффақиятли қайтарди. Бундан ташқари, Запороже вилоятининг Малая Токмачка, Яблоневе ва Успеновка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 33, 47, 65 ва 118-механизациялашган бригадаларининг ишчи кучи ва техникаси мағлубиятга учради. Душманнинг йўқотишлари 130 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, учта пиёда жанговар техникаси, шу жумладан америкалик Бредли БМП, иккита зирҳли жанговар машинаси, иккита транспорт воситаси ва Д-20 гаубицасини ташкил этди.
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи Харков вилоятининг Олшана, Петропавловка ва Токаревка аҳоли пунктлари ҳудудларида янада қулайроқ позицияларни эгаллади. Фаол мудофаа жараёнида УҚКнинг 14-механизациялашган ва 25-ҳаво-десант бригадалари бўлинмаларининг Новоселовское аҳоли пункти ҳудудида 4та ҳужуми муваффақиятли қайтарилди.
Харков вилоятининг Орлянское, Котляровка, Ивановка, Плетеневка ва Берестовое аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг тўққизта бригадасининг ишчи кучи ва техникаси тўпланган жойларига зарба берилди.
Кун давомида 45 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, учта машина, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 ва М109 "Паладин" артиллерия мосламалари ва Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия тўпи йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари, армия авиациясининг зарбалари ва артиллерия ўқлари Луганск Халқ Республикасининг Нововодяное ва Кременная аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг иккита ҳужумини муваффақиятли қайтарди.
Шунингдек, ЛХРнинг Кармазиновка, Червоная Диброва, ДХРнинг Торское ва Красний Лиман аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 21, 43, 54, 63, 67-бўлинмалари ва 95-ҳаво-десант бригадасига аралаш зарбалар берилди.
Бу йўналишда кун давомида 70 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, иккита автомашина, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, шунингдек, Д-20 ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
Херсон йўналишида кун давомида 25 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита автомашина ва иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерияси УҚКнинг 142 та ҳудудда жойлашган 116 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.

ДХРнинг Красное ва Харков вилоятидаги Песчаное аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина қўшинларининг ёқилғи ва ўқ-дорилар омборлари йўқ қилинди. ДХРнинг Белогоровка ва Белая Гора аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина учувчисиз учиш аппаратларининг иккита бошқарув пунктига зарба берилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS реактив тизимининг 15 та ракетасини тутиб олди. Бундан ташқари, Сватово, Лисичанск, Донецк, Соледар ва Волноваха аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 28 та учувчисиз аппарати уриб туширилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Укриана жами 458 та самолёт, 245 та вертолёт, 5496 та учувчисиз учиш аппарати, 428 та зенит-ракета мажмуаси, 11113 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1142 та кўп ракетали тизимларининг жанговар техникаси, 5746 та артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 12 057 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.