ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Россия ҳарбийлари уч аҳоли пункти ҳудудидаги Украина позицияларига зарба берди. Бу ҳақда “Шарқ” гуруҳи матбуот маркази раҳбари Олег Чехов “РИА Новости”га хабар берди.
“Бомбардимончи, ҳужумчи ва армия авиацияси Макаровка, Старомаёрское, Приютное ҳудудларида Украина Қуролли Кучларининг аскарлари ва техникаси тўпланган жойларга зарба берди. Учта “Фурия” ва битта “Лелека” дронлари ҳаво мудофаа воситалари ёрдамида уриб туширилди”, — деди Чехов.
Шу билан бирга, ҳужумчи дронлар “Октябрь” совхози ҳудудида душман пикапини ва Макаровка ҳудудида танкини йўқ қилди.
Матбуот маркази раҳбарининг сўзларига кўра, “Шарқ” гуруҳининг илғор бўлинмалари Киевдан Урожайное йўналишида уюштирилган ҳужумни қайтарган, натижада украиналик ҳарбийлар катта зарар кўрган ва орқага чекинган.
Шунингдек, гуруҳнинг ҳаво разведкаси душманнинг икки пиёда гуруҳининг Старомаёрское шимоли-шарқида ва Золотой Нива жанубидаги ҳудудларда олдинга силжишини маълум қилди, таъкидлади Чехов.
Бундан ташқари, артиллерия УҚК нинг пиёда қўшинлари, техникалари ва зирҳли жанговар машиналарига зарба берди, дея қўшимча қилди манба. Владимировка шимолида артиллерия миномёт экипажини, Доброволье ва Успеновка жануби-шарқида эса М777 йўқ қилинди, деди Чехов. Новодонецк шимоли-ғарбида гаубица артиллерияси ҳам Украина миномёт экипажини зарарсизлантирди, дея хулоса қилди матбуот маркази раҳбари.